TY - GEN AU - TI - Тоғдаги ёлиз одам: Қиссалар, ҳикоялар SN - 978-9943-01-708-5 PY - 2011/// CY - Тошкент PB - O`zbekiston N1 - Инв.: 6224 об/1-2; Адади: 5000 нусха N2 - Одам рангин. У инсон кўзи илғай оладиган ва шунингдек, илғай олмайдиган ранглар силсиласидан ташкил топган. Аммо табиатда мавжуд ранглардан фарқли ўлароқ, яна бир ранг борки, биз уни эзгулик ранги деб атаймиз. Бу рангни бахтиёр дамларимизда кишилар чеҳрасида, тинч ва осуда кунлар сурурида, юксак тоғлар маҳобатида, шафақнинг қирмизи тусида туйгандек бўламиз. Негаки, уни илғаш қийин, фақат ҳис этмоқ мумкин. Эзгулик ранги кишилик дунёсини зоҳиран ва ботинан нурлантириб, жилолантириб туради. Ҳаётнинг мақсад ва моҳиятини белгилаб беради. Бунинг акси бўлган маконда эса иллат ва разолатнинг рамзий туси бўлмиш қора ранг бўртиб чиқади. Оқибат, олам хира тортиб, тириклик ўз нафосатини йўқотади, табиий ва инсоний мувозанатга путур етади. Мувозанат бузилган ерда кураш вужудга келиб, эзгуликнинг иллатга қарши ҳаракатлари юзага қалқиб чиқади. Ўшанда унинг рангини янада теранроқ туя бошлайсиз. Умуман олганда, эзгуликнинг туси қанақа, у қайси рангларни ўзида жам этган? Сиз бу саволга таниқли ёзувчи Нормурод Норқобиловнинг ушбу китобидан жавоб топасиз. Адиб ўзининг мазкур тўпламидан ўрин олган қисса ва ҳикояларида бу азалий ва абадий ҳолатни ўта моҳирлик билан очиб берган ER -