Олия Ортиқованинг асли касби педагог, айни пайтда адабиётга ҳам ихлоси баланд, шу сабабли унинг ижодида ҳам касбига монанд уйғунликни кўриш мумкин. Шеърларида мураббий ва устоз қиёфаси намоён, у бадиий адабиётнинг ижтимоий-тарбиявий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратади. Шоира дилидагини очиқчасига қоғозга туширади. Бу эса ижодкорнинг нечоғли самимий эканлигидан далолат беради.