Ойнинг ёруғ кунлари
- Тошкент: Маънавият, 2011.
- 128 б.
Инв.: 6379 об; Адади: 5000 нусха
Қўлингиздаги рисола Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Қашқадарё вилоятида биринчи раҳбар бўлиб ишлаган 1986-1989 йиллардаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Рус тарихчиси Николай Карамзин: "Энг чиройли сўз, агар у ўйлаб топилган бўлса, тарихни бузади", - деган эди. Тарихни бузмаслик учун биз мазкур рисолани ёзиш давомида кўпроқ Ислом Абдуғаниевич билан ёнма-ён ишлаган, у киши билан учрашган, суҳбатлашган кишиларнинг сўзларидан фойдаландик. Бу ўринда ўша суҳбатдошларимиздан бири Муҳаммади ота Рўзиевнинг айтганлари диққатга сазовор: "Одамлар ўзлари гувоҳлигида бўлиб ўтган воқеаларни қизғин ёдга олишлари ўша йилларда вилоятда юз берган иқтисодий-ижтимоий ўзгаришлар жараёнида Ислом Каримов ёнида минглаб, юз минглаб оддий қашқадарёликлар ҳам камарбаста бўлганидан, Президентимиз истиқлолнинг ўтган 20 йилида амалга оширган буюк ишларида бутун бир халқ унга таянч бўлганидан нишона". Ўйлаймизки, бу гапларга қўшимча қилиш ортиқча. Қолганига эса китобни ўқиб баҳо берарсиз.