Таниқли ёзувчи ва шоир Йўлдош Сулаймон ҳамиша бир ажиб шижоат, ғайрат, ҳаяжон ва тошқинли илҳом билан яшайди. Унинг ўнлаб очерк, ҳикоя ва шеърий китобларида, "Фарғонанома", "Марғилоннома", "Қўқоннома", "Гулнома", "Ҳиротга саёҳат" номли достонларида, "Муҳаббат", "Авлодлар", "Жалада қолган гул" қиссаларида ва бошқа қатор ҳужжатли асарларида инсонни инсондан саралайдиган, инсон қилиб улуғлайдиган муҳаббат ўзига хос эҳтиром билан куйланади. Адибнинг "Субҳидам", "Вафо" ва "Армон" романларини китобхонлар севиб мутоала қилишларининг боиси ҳам шунда.