Зубдату-т-Таворих: Тарихлар сараси
- Тошкент: O`zbekiston, 2009.
- 240 б.
Инв.: 5709 об-1, 2 Адади: 3000 нусха
"Зубдату-т-Таворих" - Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий бадиий-тарихий насрининг "Фирдавсу-л-иқбол" ва "Риёзу-д-давла"дан кейинги учинчи китоби. Асарда Хива хонларидан бўлган Раҳимқулихон даври (1843-1846) воқеалари бетакрор бадиий шаклда тасвирланган. Огаҳийнинг ушбу мемуар-қиссаси асосан сажъли насрда битилган бўлса ҳам, унда қасида, маснавий, ғазал, рубоий, қитъа, таърих ва фард сингари мумтоз шеърий жанрлар намуналари ҳам кўплаб учрайди. Бу жанрлар асар тилининг бадиияти ва тасвирнинг жозибадорлигини оширишга хизмат қилган. Асар биринчи марта ўқувчилар ҳукмига тўлиқ ҳолда ҳавола этилмоқда. Ундан Хоразм ва умуман, Марказий Осиё тарихи, этнографияси, топонимияси ҳамда XIX аср ўзбек тили тарихига доир муҳим маълумотлар олиш мумкин. Ушбу нашр адабиёт, тарих, манбашунослик ва матншунослик соҳаси мутахассислари, филология ва тарих факультетларининг бакалавриат ҳамда магистратура босқичлари талабаларига, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.