Бальзак О.
Гобсек. Сағри тери тилсими: Қисса. Роман [Текст]
- Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти, 1981.
- 296 б.
Инв.: 22952 Адади: 600 000 нусха
XIX аср француз реалисти Бальзак ўзининг "Инсоният комедиями" деб аталувчи юз томдан иборат асарларида даври, замонаси ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олишни мақсад қилган эди. Адиб мана шу улуғвор ижодий ниятини амалга ошириб, мислсиз жасорат кўрсатди. "Инсоният комедияси" туркумига кирувчи "Гобсек" ва "Сағри тери тилсими" асарларида Бальзак ўз давридаги жамиятнинг машъум қирраларини, "авра-астарини" (К. Маркс), буржуа ахлоқининг разилликларини, севги, дўстлик, фарзанд меҳри ҳам пул билан ўлчанишини, истеъдод, заковат гуллари очилмай хазон бўлишини ғоят дадил, ҳаётий манзараларда очиб кўрсатади.