Бу дунё - маҳобатли курашлар дунёсидир. Азал-азалдан тун ва кун, эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулматнинг муттасил жанг қилиб келиши ва бу жанг доимий давом этиши қадимий муқаддас битикларда ҳам уқтирилган. Бу курашнинг ғоят авжга чиққан онлари, хусусан табиатда кунботар чоғи - талош палласи дейилади. Бундай пайтда бутун борлиқ ваҳмкор, сирли сукунатга чўкади, шамол ҳвс гўё овлоқ унгурларга бекиниб олади. Бундай лаҳзаларда ҳатто беморлардан ҳол сўргани борилмайди, илоҳий оятлар ўқилмайди дейдилар.