Тоир М.

Шеърий ҳикматлар - Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2012. - 56 б.

Инв.: 6441 об/1-2; Адади: 1000 нусха

Топиб айтилган сўз - кўнгил кўзидаги нур. Қайси дилгаки ҳикмат ҳамроҳ бўлибдир, шу инсоннинг қадамида нур бор. Биз ҳикматгўй халқимиз. Боболаримиздан мерос ҳикматларни кўнгилларимиз туморидек азиз тутамиз. Чунки ҳикматни ўқиб уққан одам айтади. Кўплаб машҳур хонандаларимиз ижро этган қўшиқлар муаллифи, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳам ўз ҳикматларини кўнгил гулига қиёс қилади. Шоирнинг қўлингиздаги мўъжазгина китобчага жамланган иккиликлари аслида сиз учун аталган ҳикматлар гулдастаси. У сизга манзур бўлади, ўқиб баҳра оласиз деган умиддамиз.

978-9943-03-439-6