Қисмат ўчи: Роман [Матн]
- Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2011.
- 360 б.
Инв.: 6161 об/1-2 Адади: 5000 нусха
Ҳазрати инсон ер куррасини ўзига макон этганидан буён не-не жангу жадалларни, турли-туман офатларни бошидан кечирмади, дейсиз. У бу оламда яшовчан қилиб яратилгани боис йўлида дуч келган балою қазоларни енгиб ўтишга ўзида куч ва сабр-бардош топа олди. Ҳатто Нуҳ пайғамбар замонида жумлаи жаҳонни сув босганида ҳам у нажот кемасида омон қолди. Бироқ, баниодамнинг тириклик уммонидаги эндиги ҳаёти, уни жамики офатлардан асраб қолувчи, ёвузлик ва ёмонликлардан халос этувчи, яхшиликларга ёруғ йўл кўрсатувчи ҳикмат нимада? Одамзоднинг қай бир фазилати уни эзгулик сари етаклайди ва қай бир амали унинг номини мангуликка муҳрлайди? Севги-муҳаббат, Ватанга содиқлик туйғуси инсон қалбида қай йўсин ўз инъикосини топади?...