Ўзининг қатор китоблари билан шеърият ихлосмандлари назарига тушган шоир Абдулла Шоносирнинг "Умр оқар дарёдир" китоби эл-юртга муҳаббат, эзгулик ва некбинликни ифода этувчи шеърлардан таркиб топган. Шоирнинг халқона, жўшқин ва ўйноқи оҳангдаги сатрлари ўзига хос фалсафаси билан ажралиб туради.