Албатта генерал бўласан: Роман [Текст]
- Адабий-бадиий нашр
- Тошкент: Янги аср авлоди, 2005.
- 372 б.
Инв.: 4643 об-1 Адади: 1000 нусха
Адабиётимизда ҳарбий-ватанпарварлик мавзуида асарлар яратиш жараёни бошланди. Ижодкор Бобокалон Рўзиевнинг "Албатта генерал бўласан" асари бу борадаги дастлабки қадамлардан биридир. Роман алоҳида китоб ҳолида босилиб чиққач, адабий жамоатчилик томонидан нашри ва мундарижаси ҳақида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Китобхонларнинг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиб, муаллиф ўз асарини қайта ишлади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган "Албатта генерал бўласан" романида ўзбек миллий армиясининг оёққа туриши, дастлабки қадамлари, унинг юрт ҳимоячиси, халқ осойишталигининг таянчига айланиш жараёни ҳамда ҳарбий ёшларнинг мардонавор ишлари ва севги-муҳаббатлари бадиий лавҳаларда ишонарли тарзда гавдалантирилган. Ушбу китоб сиз, азиз адабиёт мухлисларида илиқ таассурот қолдиради, деган умиддамиз.