Кўҳна Бухоро қиссалари: Қиссалар,бадиалар [Текст]
Publication details: Тошкент: Шарқ, 2007.Description: 208 бISBN:- 978-9943-00-129-9
| Cover image | Item type | Current library | Home library | Collection | Shelving location | Call number | Materials specified | Vol info | URL | Copy number | Status | Notes | Date due | Barcode | Item holds | Item hold queue priority | Course reserves | |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
Книги
|
University of World Economy and Diplomacy Aboniment | 821.512.133 Ҳ 24 (Browse shelf(Opens below)) | Available | 000000010698 |
Инв.: 5422 об
Адади: 5000 нусха
Таниқли адиб Аҳад Ҳасаннинг "Кўҳна Бухоро қиссалари" насрий тўплами мавзу жиҳатдан бир-бирига яқин икки қисса ҳамда бир неча бадиалардан иборат. Қиссаларда ҳикоя қилинган воқеалар ХХ асрнинг биринчи чорагида Бухоро амирлигида бўлиб ўтади. "Сочи оқарган бола" қиссаси қаҳрамони Қаноат табиий офат - қишлоқни қум босиши туфайли касалманд онаси билан қум босган уй ичида қолса-да, тушкунликка тушмай, нажот топиш учун матонат билан курашади. Шу аснода бутун ҳаёти, мархум отаси билан бғлиқ хотиралар кўз ўнгидан бир-бир ўтади. Алалхусус, оддий қишлоқ боласи ҳаёти ҳам мазмун ва ҳикматдан ҳоли эмаслиги бадиий тарзда акс эттирилган асар номи рамзий маъно касб этади. "Ўткан кунлардан қолган эртаклар" қиссасида севгилиси Ҳанифа зўрлик билан амир ҳарамига олиб кетилган ёш йигит Темурнинг саргузаштлари тасвирланган. Йиллар ўтиб, замон эврилишлари натижасида қочиб кетаётган амир ҳарами Темур бошлиқ аскарлар томонидан қўлга олинади. Бироқ у ўз Ҳанифасини топадими? Қизиқарли саргузашт унсурлари қиссалар ўқимишли бўлишини таъминлаган.
There are no comments on this title.